Knowledge Base

Ҳомиладорлик токсикозлари

Ҳомиладорлик токсикозлари – ҳомиладорлик даврида учрайдиган касаллик ҳолати; нерв, юрак-томир, эндокрин тизимлар ва моддалар алмашинувининг ўзгариши туфайли келиб чиқиб, туғруқдан сўнг ўтиб кетади. Ҳомиладорлик токсикозларига ҳомиладорлик ёки организмда мавжуд хасталиклар сабаб бўлади. Ҳомиладорлик токсикозлари баъзи аёлларда эртарок, баъзиларида эса кечроқ кузатилади. Ҳомиладорликнинг биринчи (илк) ва иккинчи ярми (кеч) токсикозлари фарқ қилинади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan