Ҳужайра популяцияси

Ҳужайра популяцияси – муайян хусусиятларига кўра бир хил бўлган ҳужайралар гуруҳи. Масалан, янгиланиш қобилиятига биноан ҳужайра популяцияси 3 тилга ажратилади. Турғун ҳужайра популяцияси янгиланиш қобилиятига эга бўлмайди (масалан, сут эмизувчилар нейронлари). Бундай тўқималарда ҳужайралар сони улар ихтисослашви бошланишидаёқ доимий бўлиб қолади ва бўлиниш қобилиятини йўқотади. Организм ҳаётининг охирида эса ҳужайралар сони бирмунча камайган бўлади. Усувчи Ҳ. п. янгиланиш ва ўсиш, ҳужайралар сонининг ортиши ва улар полиплоидизацияси (масалан, жигар ва айрим бошқа безлар ҳужайрасида) ҳисобидан тўқима массасини ошириш хусусиятига эга. Янгиландиган Ҳ. п. эскириб ўлган ҳужайралар ўрнига кам ихтисослашган ўзак ҳужайраларнинг бўлиниши ва ихтисослашуви натижасида янги ҳужайралар ҳосил қилиб туриш хусусиятига эга (масалан, ичак эпителийси, қон ҳужайралари). Ҳужайра популяциясини вазифасига кўра ҳам тасниф қилиш мумкин.

[addtoany]