Игна санчиб даволаш

Игна санчиб даволаш, акупунктура – организмнинг юмшоқ тўқималарига махсус игналар киритиб даволаш. Рефлектор терапия усулларидан бири. Хитой, Корея, Япония халқ тиббиётида игна санчиб даволаш қадимдан маълум. Бунда тананинг муайян (700 га яқин) нуқталарига киритилган игналар нерв учларини тасирлайди. Таъсирланиш бош ёки орқа мияга, у ердан турли аъзоларга ўтади. Периферик нерв тизими касалликлари, уйқу бузилиши, моддалар алмашинувининг ўзгариши, шикастланиш ва бошқа(лар) натижасида пайдо бўладиган бўғим ва мушак касалликларида қўлланилади. Зарурат туғилганда игна санчиб даволаш билан бирга дори-дармонлар ҳам буюрилади. Игна санчиб даволашни шифокор белгилайди ва фақат шу соҳа мутахассис ўтказади.

[addtoany]