Игна, нина – 1) тиббиётда – жарроҳлик операцияларида яраларни тикиш учун ишлатиладиган қурол; катта-кичик ва турли йўғонлидаги игналар бўлади. Шунингдек, шприц игналари ҳам бор; 2) тикувчилик, трикотаж ишлаб чиқариш, матбаа ва бошқа(лар)да кенг ишлатиладиган тикув қуроли; 3) матбаа нинаси – ёғоч дастаги маҳкамланган, уни кесик конус ёки куракча кўринишидаги ингичка пўлат стержень; одатдаги тикувчилик игна сига ўхшаш бўлади. Офорт (нақш) ва гравюралар ҳосил қилишда қўлланилади.
[addtoany]