Иммунлаш

Иммунлаш – сунъий йўл билан иммунитет вужудга келтириш. Инфекцион касалликларнинг ўлдирилган ёки заифлаштирилган қўзғатувчилари микробларини ёки микробларнинг заифлатилган заҳарларини организмга киритиб, фаол иммунитет ҳосил қилиш. Вакцинцияланган ҳайвонлар ёки касалликни бошидан кечирган кишилар қонида антителолар пайдо бўлади. Бундай қон зардобини (шунингдек, гамма-глобулинларт) киши организмига киритиб, пассив иммунитет вужудга келтириш мумкин (яна қ. Эмлаш).

[addtoany]