Индол

Индол (2,3-бензопиррол) – кучсиз нафталин ҳидли, рангсиз кристалл. Мол. м. 117,8; зичлиги 1072 кг/м3, суюкланиш ҳарорати 52,5°, кайнаш ҳарорати 254°, ҳайдалиш ҳарорати 150°. Иссиқ сув ва органик эритувчиларда эрийди. Тозаланган индол хушбўй. Баъзи эфир мойлари (масалан, жасмин мойи)да, тошкўмир смоласида (ундан И. ишкрий металлар тузи сифатида ажратиб олинади) бор, И. скатол (3-метилиндол) билан биргаликда одам ва сут эмизувчилар ичагида топилган. Индолнинг кўпгина ҳосилалари, масалан, 3-индолисирка кислота (гетероауксин А – ўстирадиган модда), серотонин ва резерпинлар биологик жиҳатдан фаол моддалардир. Индол гетероауксин ва гриптофанни синтез қилишда хомашё сифатида, шунингдек, атир-упа ва дори-дармон (масалан, индопан, индометацин) и. ч. да қўлланилади.

Загрузка...