Интерорецепция, интероцепция [лот. interior – ички, receptio – қабул қилиш] – ички аъзолар (юрак, қон ва лимфа томирлари, нафас аъзолари, овқат ҳазм қилиш йўллари ва бошқалар) даги сезувчи нерв учлари (интерорецептолар)нинг қўзғалиши натижасида вужудга келадиган импульсларнинг марказий нерв тизими томонидан қабул қилиниши. Инглиз физиолог Ч. Шеррингтон интерорецепцияни ўрганишни бошлаб берди. У интерорецепциянинг махсус тили проприорцепцияни топди ва мушак интерорецепция сининг ҳаракат реакцияларидаги аҳамиятини аниқлади. Ундан олдинроқ мушак интерорецепцияси ролини М. Сеченов аниқлаган. П. Павловнинг ташқи муҳит анлизаторлари билан бирга организм ички муҳитининг анализаторлари ҳам мавжудлиги ҳақидаги тушунчаси И. ни ўрганишда муҳим туртки бўлди. Бу тушунча П. Павловнинг шогирди К. М. Биков ва унинг мактаби томонидан рвожлантирилди. Улар интерорецептив шартли рефлекслар ҳосил бўлиши мумкинлигини аниқлаб, И. нинг катта ярим шарлар пўстлоғи ва унинг фаолиятига таъсир қилишини исботлаб беришди. Бу нарса физиолог ва врачларга ички аъзолар таъсирчанлигини ўрганишнинг янги усулини очиб берди. Интерорецепцияни ўрганиш натижасида тиббиёт назарияси ва тажрибаси учун муҳим бўлган омиллар аниқланди. Интероцептик импульсларнинг кучли оқими барча қон Томирлар, юрак ва ўпкадан марказий нерв тизимига ўтиб, Томирлар тонусини тартибга солади. Ҳазм йўли ишини яхшилашда хам бу жараённинг аҳамияти катта. Интерорецепция ва экстерорецепторлардан марказий нерв тизимига келадиган таъсиротларнинг нисбати организм реакциясининг бир бутунлилигини ва организм ички муҳитининг узлуксиз ўзгариб турадиган ташқи муҳит таъсирларига мослашишини таъминлайди.
[addtoany]