Ирсият

Ирсият – организмнинг ўз белгилари ва хусусиятларини келгуси авлодларга ўтказиш, яъни организмларнинг ўзига ўхшаш наслларни бунёд этиш хоссаси. Ирсият туфайли авлодлараро моддий ва функционал изчиллик таъмин этилади. Ирсият ҳар хил турларга мансуб организмлар белги ва хусусиятларидаги тафовутларнинг авлодлар оша сақланиб қолишини ҳам таъминлайди. Организмларнинг ўзаро ўхшашлик ва қариндошлик даражасига биноан оила, уруғ, тур каби систематик гуруҳларга муайян тартибда таксимланишининг асосида ҳам ирсият

ётади. Ирсият туфайли битта систематик гуруҳга мансуб организмлар белгиларининг турғунлиги, яъни ўзаро ўхшашлиги билан бирга уларнинг бир-биридан фарқ қиладиган белгилар ҳам сақланиб қолади. Ирсиятнинг муайян бир йўналишда таъсири туфайли организм белгиларининг авлодлар оша турғунлиги таъмин этилади. Ирсият организмлар онтогенезининг турғунлиги, онтогенез босқичлари кетма-кетлигини ва бу жараёнларда моддалар алмашинуви хусусиятларини белгилаб беради. Ирсиятнинг яна бир хусусияти унинг ўзгарувчанлигидир. Бинобарин организмлар ирсий белгиларининг турғунлиги мутлоқ бўлмайди. Турли хил организмлар бир-биридан турғунлик даражаси билан фарқ қилади. Масалан, палеозой эраси перм давридан сақланиб қолган очиқ уруғлилар вакилларидан гинко (Ginko ЬПоЬа)ни қазилма аждодлари билан солиштирилганда миллион йиллар ўтган бўлишига қарамай бир қанча ирсий белгилар деярли ўзгаришсиз сақланиб қолганлиги кўзга ташланади. Худди шу тариқа панжақанотли латимрия балиғи (Latimeria chalumnae) ҳам миллион йиллардан буён деярли ўзгаришсиз Ҳинд окенининг жан.-ғарбий қисмида сақланиб қолган. Лекин аксарият ҳолларда ирсиятнинг турғунлиги муаяйн даражада нисбий бўлади. Организм генетик омиллар ва яшаш шароитининг ўзаро таъсири натижасида ривожланганлиги туфайли ирсият ҳам генотип ва ташқи шароитнинг таъсирида турли кўринишларда намоён бўлади. Аксарият ҳолларда ирсият хромосомалар таркибидаги ДНК молекуласида жойлашган генлар орқали амалга ошади. Бундай ирсият хромосома ёки ядро И. и дейилади. Генларнинг нисбатан кам қисми цитоплазмада жойлашган пластидалар ва мтохондрияларда, яъни хромосомалар билан боғлиқ бўлмаган ҳужайра элементларида жойлашган бўлади. Бу генлар фаолияти орқали амалга ошадиган И. цитоплазмик И. дейилади. Ирсият туфайли организмлар ҳар хил гуруҳларининг нисбатан мустақиллиги, уларнинг яхлит система (популяциялар, турлар) сифатида муайян яшаш шароитига мослашганлик хусусиятлари сақлаб келинади. Шу сабабдан И. эволюцион жараённинг энг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Генетик тадқиқотлар натижасида қатор И. қонунлари кашф этилди. Мендель тадқикотлридан келиб чиқадиган И. қонунлари қуйидагилардан иборат: организм белги ва хусусиятларининг ирсий асосини генлар ташкил этади; И. бирлиги бўлган генлар нисбатан тургундир; ҳар бир ген ҳар хил аллел (доминант ва рецессив) ҳолатда бўлади; тана ҳужайраларида генлар жинсий ҳужайраларига нисбатан икки ҳисса кўп.

Америкалик Т. Морган тадқиқотлари негизида қуйидаги И. принциплари аниқланди: ген хромосоманинг локус деб номланган маълум бир қисмида ўрнашган; аллея генлар гмологик хромосомаларнинг айнан ўхшаш лкусларида ўрин олади; генлар хромосомаларда муайян тартибда бир қатор бўлиб жойлашган; жинсий ҳужайраларда хромосомалар сони тана ҳужайраларига нисбатан икки ҳисса кам (гаплоид) бўлади. Зиготада генлар жинсий ҳужайраларнинг хромосомалари қўшилиши ҳам икки баравар ортади ва соматик ҳужайраларда бўлганидек диплоид ҳолатга ўтади. Ирсият принциплари негизида генларнинг молекуляр генетик структураси ва функцияси ҳақидаги таълимот ётади. Ирсият қонуниятларини ўрганиш қишлоқ хўжалиги амалиётида ва тиббиётда муҳим аҳамиятга эга.

[addtoany]