Ишемия

Ишемия [юн. ischo – тўхтатаман, haima – қон], маҳаллий камқонлик, маҳаллий анемия – организмнинг бирор қисми, аъзо ёки тўқиманинг қонга ёлчимаслиги. Ишемиянинг ангиоспастик (Томирлар спазмидан келиб чиқадиган), обтурацион (артерияга тромб ёки эмбол тикилишидан пайдо бўладиган) ва компрессион (томирнинг кислиб ёки босилиб қолишига алоқадор) турлари бор. Ишемияда микродиркуляция жараёни бузилади. Майда Томирлар пучайиб қолади, артериянинг торайган жойидан пастки қисмида қон босими пасаяди ва томир девори тузук озиқлана олмайди, тўқима ҳажми кичраяди, ҳарорати пасаяди. Тўқимага кислород етишмай, моддалар алмашинуви ва фаолият бузилади, оғриқ сезгилари пайдо бўлади. Ишемия тўсатдан рўй бериб, узоқ давом этадиган бўлса, тўқима некрози ёки инфаркт кузатилиши мумкин.

[addtoany]