Ишлаб чиқариш гимнастикаси

Ишлаб чиқариш гимнастикаси – кишини соғломлаштириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида иш куни давомида бажариладиган жисмоний машқлар мажмуи. Машқлар иш жараёнлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Амалиётда ишлаб чиқариш гимнастикасининг 2 тури мавжуд: 1) одамни иш кунига тайёрловчи кириш гимнастикаси; 2) иш вақтидаги бадан тарбия дақиқалари – бунда ўтириб ишлайдиганларга юриш, ўтириб туриш, белни букиш; тик туриб ишлайдиганларга – оёқ мушакларига дам берувчи машқлар танланади. Ҳоз. ақлий меҳнат ривожланган даврда ишлаб чиқариш гимнастикасининг аҳамияти катта.

[addtoany]