Ишонувчанлик (психологияда) – ишонтиришга берилувчанлик. Берилувчанлик даражаси ишонтирувчининг таъсирига берилишга ва бўйсунишга ички тайёргарлиги билан белгиланади. Ишонувчанлик шахснинг шароитга ва шахсий омилларга кай даражада боғлиқ эканини кўрсатиб туради. Шахснинг юқори ишонувчанлик хусусиятларига ўз-ўзига ишонмаслик, ўзининг норасолигини ҳис қилиш, итоаткорлик, журъатсизлик, тортинчоқлик, хавотирланиш, таъсирланувчалик, мантиқий тафаккурнинг сустлиги, психик фаолият жараёнининг секинлиги киради. Субъектнинг психофизик ҳолати, муҳокама қилинаётган масалада ёки бажарилаётган фаолият турида хабардорлик, компетентлилик даражасининг пастлиги, қарор қабул қилиш учун вақтнинг камлиги шахсда ишонувчанликнинг ошишига таъсир кўрсатади. Ҳар бир одам маълум шароитларда қандайдир даражада ишонувчан бўлиши мумкин. Ишонувчанликнинг икки тури аниқланган. Биринчиси, ўз-ўзини ишонтиришга, гипнозга нисбатан сезгирлик, иккинчиси эса бўйсуниш муносабатлари, субъектнинг ўзига берадиган баҳосининг пастлиги билан боғлик. Бу жараён шахс псхикасининг нормал хусусияти, аммо ҳаддан зиёд И. хулқ-атворни издан чиқариши мумкин ва у салбий сифат деб баҳоланади.
[addtoany]