Искабтопарлар

Искабтопарлар [Phlebotomidae] – қон сўрувчи икки канотлиларнинг кенжа оиласи. Танасининг ўз. 1,3-3,5 мм; майда Туклар билан қопланган; сарғиш, айримлари кулранг; кўзлари йирик, қора; 16 бўғимли узун мўйловлари ва туклари аниқ кўринади. Хартуми йирик, санчиб сўрувчи тилда, урғочиси қон билан озиқлнади; эркаги, асосан, ўсимлик ширасини сўради. Қанотлари ўткир бурчакли, овал ёки чўзиқ овал. Оёқлари узун, бироз ингичка. Эркаги омбурсимон қўшилиш органининг тузилиши систематик аҳамиятга эга. Искабтопарлар иссиқ ўлкаларда кенг тарқалган. 300 га яқин тури аниқланган. Ўзбекистонда 17 тури маълум. Phlebotomus papatasii, Ph. sergenti, Ph. caucasis ва бошқа(лар) тарқалтан. Искабтопарлар чўл, қирлар, дарё водийлари, молхона ва хонадонларда яширин ҳаёт кечиради; тхумини тупроққа қўяди. Искабтопарлар табиатда ёввойи сут эмизувчилар ва қушлар уясида, ғорларда, тошлар ёриғида, қад. қўрғон харобаларида, молхоналар ва бошқа(лар) пана жойларда кўпаяди. Ўзбекистонда бир йилда 2 бўғини (кишловчи ва ёзги) ривожланади. Искабтопарларнинг Ph. papatasii тури қорамол, эчки, ит ва бошқа(лар) ёввойи сут эмизувчилар, калтакесаклар ва одамнинг қонини сўриб, паппатачи иситмаси, қўтир, лейшманиоз ва бошқа(лар) касалликларни қўзғатувчи организмларни тарқатади.

Загрузка...