Ихтиоз [юн. ichthys – балиқ] – терининг ирсий касаллиги; бунда тери қуруқлашиб, пўст ташлайди, балиқ тангачасини эслатувчи қалин мугуз қатламлар ҳосил бўлади. Ихтиоз белгилари илк болалик давридаёқ юзага чиқади, балоғат даврида рўйи рост намоён бўлади ва умрбод давом этади. Терининг ихтиозга ўхшаб ўзгарган шакли, кўпинча, ҳаётда орттирилган ихтиоз ҳам деб юритилади. У авитаминоз, мохов ва бошқа(лар) касалликлар оқибатида рўй бериши мумкин.
Даво касаллик белгиларига қараб буюрилади: А ва бошқа(лар) витаминлар, витаминлаштрилган тиббий балиқ мойи, содали ёки тузли ванналар, денгизда чўмилиш ва ҳ. к.
[addtoany]