Жигар қурти

Жигар қурти [Fasciola hepatica] – сўрғилилар синфига мансуб паразит чувалчанг тури. Танасининг ранги оқиш ёки жигарранг, шакли япроқсимон. Ўз. 20-30 мм, эни 8-13 мм; олдинги учки қисми конуссимон торайган. Сўрғичлари иккита. Олдинги оғиз сўрғичи ўртасида оғиз тешиги бўлади. Оғиз сўрғичидан орқароқда иккинчи кўшимча қорин сўрғичи жойлашган. 1- ва 2-сўрғичлар ўртасида жинсий тешиги, танасининг орқа учида айириш органи тешиги бор. Жигар қурти, асосан, туёқли сут эмизучилар (қорамол, кўй, эчки, туя, от, чўчқа ва бошқа(лар)) ҳамда одам жигари ўт суюқлиги йўлларида паразитлик қилади; ўт ва ўт йўлидаги емирилган ҳужайраларнинг парчаланиш маҳсулотлари билан озиқланади, жигар қурти билан зарарланиш фасциолёз дейилади. Жигар қурти 2 хўжайинда ривожланади. Тухумлари ахлат билан сувга тушганида улардан киприкли мирацидий личинкаси чиқади. Личинка сувда сузиб юриб, ўзининг оралиқ хўжайини – кичик сув шиллиғи (Galba truncatula) ни топиб, унинг ичига кириб олади. Мирацдийдан спороцисталар; редиялар ва церкарялар ривожланади. Церкариялар шиллиқ курт танасидан ташқарига чиқади ва навбатдаги личинкалик даври – адолескарияга айланади. Жигар қуртининг асосий хўжайинлари – чорва ижодлари сув ичганда ёки сув ичида ўсган ўтлани еганда цистага ўралган адолескарияни ҳам ютиб юборади. Чорва моллари ичагида циста ёрилиб, ёш жигар қурти чиқади. Қурт ичак деворини тешиб қонга ўтади; қон орқали жиганинг ўт суюқлиги йўлига ўтиб, бу ерда вояга етади. Одамлар ҳам кўлмак сув ҳавзаларидан сув ичганида касаллик билан зарарланиши мумкин.

Загрузка...