Жинс билан бирикиб ирсийланиш — генлари жинсий хромосомаларга жойлашган белгиларнинг ирсийланиш ҳодисаси. Бу ҳодиса америкалик Т. Мерган ва унинг шогирдлари томонидан дастлаб капалакларда кузатилган, кейинчалик дрозофилада батафсил ўрганилган. Дрозофилада гетерогаметли жинснинг Y-хромосомаси ўзида бошқа белгиларнинг генларини деярли сакламайди, яъни ирсий жиҳатдан инерт бўлади. Шу сабабдан Х-хромосомада ўз аллея жуфтига эга бўлмайди. Дрозофилада кўзнинг қизил ранги доминант А гени, оқ ранги эса унинг рецессив аллели орқали бошқарилиши ҳамда уларнинг Х-хромосомада жойлашганлиги аниқланган. Қизил кўзли эркак дрозофила пашшаси оқ кўзли урғочи пашша билан чатиштирилганида уларнинг авлоди (Ғ,)да фақат оқ кўзли эркак пашшалар ва фақат қизил кўзли урғочи пашалар пайдо бўлган. Бунда гомогаметали она организмнинг Ха-хромосомаси ҳам эркак, ҳам урғочи пашшаларга, гетерогаметали ота организмнинг ягона ХА-хромосомаси эса урғочи пашшаларга ўтганлигини кўрамиз.
Одамда дальтонизм, гемофилия касалликларининг белгилари жинс билан бирикиб ирсийланади. Иккала касаллик ҳам рецессив генлар томонидан бошқарилади, бу генлар Х-хромосомада жойлашган.
[addtoany]