Жинсий кўпайиш – урғочи ва эркак жинсий ҳужайралар — гаметаларнинг қўшлишидан ҳосил бўладиган зиготадан янги организмнинг ривожланиши, организмлар кўпайишининг турли шакллари. Жинсий кўпайишда генетик жиҳатдан ҳар хил гаметаларнинг уруғланиш жараёнида қўшилиши туфайли бир-бирига ўхшамайдиган организмлар пайдо бўлади, яъни уругнинг ўзгарувчанлиги ортади. Эволюция жараёнида жинсий кўпайишнинг келиб чиқиши гаметаларнинг дифференциацияси ва организмларда жинсий белгиларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Кўпайиш бу йўли барча эукариотлар учун хос бўлса-да, бироқ ҳайвонлар ва юксак ўсимликларда кўп учрайди. Инфузориялар ва айрим бактериялар учун хос бўлган конъюгация жараёни ҳам ирсий материал алмашинувидан иборат бўлгани туфайли генетик жиҳатдан жинсий кўпайишга яқин туради. Бу кўпайиш усулининг партеногенез шакли эволюцион жиҳатдан кейинроқ пайдо бўлган. Ҳайвонлар орасида айрим жинсли турлари билан бир қаторда гемафродитлар ҳам кўп учрайди. Гаметаларнинг шакли, катта-кичиклиги ва ҳаракатчанлигига биноан жинсий кўпайишнинг изогамия, оогамия, гетерогмия шакллари бўлади.
[addtoany]