Инфузориялар [Infuzoria, Ciliophora] – юксак ривожланган бир ҳужайрали ҳайвонлар тили. Танасининг ўз. 12 мкм дан 3 мм гала. Ташқи кўриниши ҳар хил; эркин ва ўтроқ, якка ва колония бўлиб яшовчи турлари бор. Ҳаркатланиш органоидлари танасини коплаб турувчи киприклардан иборат. Танаси юпқа ва пишиқ пелликула қобиқ билан қопланган. Ядроси 2 хил: битта катта ядро (макронуклеус) ва битга ёки бир неча кичик ядро (микронуклеус) дан иборат. Катта ядро ловиясимон, занжирсмон, такасимон ёки бошқа шаклда, кичик ядро думалоқ бўлади. Инфузориялар ҳазм қилиш ва айириш оганоидларининг анча мураккаб тузилганлиги билан бошқа бир ҳужайралилардан фарқ қилади. Эркин яшовчи инфузорияларда оғизолди чукурчаси, оғиз, ҳалқум, ҳазм қилиш вакуоллари ва чиқариш тешиги бўлади. Қисқарувчан вакуоллари 2 та, мураккаб тузилган бўлиб, цитоплазмадан суюқлик йиғувчи узун найчалар, суюқлик сақловчи резервуар ва чиқариш найчасидан иборат. Инфузорияларнинг эктоплазмасида ҳимоя вазифасини бажарувчи ипсимон отилувчи таначалар (трихоцисталар) жойлашган. Паразит инфузорияларнинг оғиз тешиги ва қисқарувчан вакуоллари бўлмайди. Бактериялар ва сув ўтлари билан, оғизсиз паразит турлари фагоцитоз усулда озиқланади. Инфузориялар иккига бўлиниш, кетма-кет бўлиниш, кўп марта бўлиниш, куртакланиш орқали кўпаяди. Инфузорияларда жинсий жараён иккита инфузория ўртасида ирсий белгиларнинг алмашинуви (конъюгция) орқали содир бўлади. 8000 га яқин тури маълум. Денгиз, чучук сув ва тупроқда учрайди. 2 синф (киприкпи ва сўрувчи инфузорилар)га бўлинади. Айрим инфузориялар ҳайвонлар (ҳалкали чувалчанглар, моллюскалар, сут эмизувчилар) ошкозонида симбиоз яшайди. Кавш кайтарувчи сут эмизувчилар ошкозонида офриосколекс инфузорияси яшайди. Бир қанча инфузориялар паразитлик қилади. Баликларда ихтиофтриус, уй ҳайвонлари ва одамларда балантидий паразитлик қилиб, катта зиён келтиради. Айрим инфузориялар (масалан, туфелька) лаб. ҳайвонлари ҳисобланади.
[addtoany]