Жунжиш, жунжикиш, қалтираш, эт увишиши – тери томирларининг тортишиб қисқариши (спазм) натижасида совуқ сезиш, совқотиш, қалтираш; айни вақтда, қон ички аъзоларга (асосан, қорин бўшлигига) кетиб, соч (жун) тип-тикка бўлади, аввал найнов, кейин елка, орқа ва қўл-оёқ мушаклари титрайди. Одам, кўпинча, иситмалашдан олдин ёки совуқ таъсирида жунжийди. Жунжишда организмдан ташқарига иссиқлик чиқиши камаяди, мушаклар қисқариши натижасида иссиқлик кўпроқ ҳосил бўлади, шу туфайли гавдада иссиқлик тўпланиб, ҳарорат кўтарилади, шундан кейин қалтираш тугайди. Тана ҳарорати кескин ўзгариб, иситма авжига чикканда ҳам жунжиш кузатилади. Соғлом Одамда жунжиш совуқ таъсирига жавобан нормал реакция, ҳимояланиш чораси ҳисобланади. Асабий кишиларда қалтираш кучли ҳаяжон ёки қўрқувдан кейин ҳам пайдо бўлади.
[addtoany]