Капиллярлар [лот. capillaris – тола, қил], қил томирлар – одам ва ҳайвонларнинг барча тўқималари таркибидаги энг майда (нозик) қон Томирлар. Қон артериядан артеролага, капиллярлар олди томирлари (прокапилляр)га, сўнгра капиллярларга ўтади. бу томирлар узунлиги 0,5 мм бўлади, девор бўшлиқлари орқали ҳаво ва моддалар алмашинуви рўй беради. Капиллярларнинг бошланиш қисми артерияга, кейинги қисми эса венага тааллуқлидир. Қон К. дан посткапиллярларга, ундан венулаларга ўтиб, сўнгра вена томири бўйлаб давом этади. Натижада қон айланиш доираси вужудга келади. Лимфа К. и (қон К. идан ўта нозиклиги билан фарқ қилади) бир-бирига қўшилиб, лимфа томирларини ҳосил қилади, улар туқималардан лимфа суюқлигини шимиб, лимфа йўлига ўтиб, охири венага қўйилади, организмдаги ёт зарралар ва касаллик қўзғатувчи бектерияларнинг лимфа тугунлари орқали зарарсизланишига ёрдам беради.
[addtoany]