Карбонсувлар [шакарлар, глицидлар], углеводлар – оқсиллар ва ёғлар билан бир қаторда одам, жониворлар ва ўсимликлар организми ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган кенг тарқалган органик бирикмалар гуруҳи. Организмда моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўладиган энергия манбаларидан бири. Хоссаларига кўра, оксиальдегидлар ва окскетонларга яқин туради. Карбонсувлар асосий қисмининг умумий формуласи СпН2лОп ёки Сп(Н20)п бўлиб, моносахаридлардан глюкоза (фруктоза) С6Н |206 ёки дисахаридлардан сахароза С12Н2,Ом уларга мисол бўла олади. Ўсимликлар қаттиқ моддаси массасининг 80 % га яқини, жониворлар курук массасининг 20 % га яқини карбонсувларга тўғри келади. Ўсимликлар карбонсувларни анорганик моддалар – карбонат ангидрид (С02) билан сувдан синтез қилади. Тирик организмда карбонсувлар биологик жараёнларда энергия манбаи, организм учун бошқа оралиқ ёки охирги метаболитлар синтезида хомашё ролини ўйнайди. Ҳоз. таркибида карбон, водород ва кислороддан ташқари азот, олтингугурт ёки фосфор бўлган бирикмалар ҳам карбонсувлар қаторига киритилади.
Карбонсувлар 2 катта гуруҳга: моносахаридлар ва полисахаридларга бўлинади. Полисахаридлар эса шакарсимон (олигополисахаридлар] – дисахридлар (биозалар), трисахаридлар, тетрасахридлар ва ношакарсимон полисахаридлардан иборат. Улар оддий (моносахаридлар ёки монозалар) ва мураккаб карбонсувлар (полисахаридлар ёки полиозалар) деб ҳам аталади.
Моно ва олигосахаридлар – мол. м. унча юқори бўлмаган сувда яхши эрийдиган моддалар. Ношакарсимон карбонсувларнинг мол. м. юқори, эритмалари фақат коллоид ҳолида мавжуд бўлади. Ношакарсимон карбонсувлар (крахмал, ҳужайра) катта миқдордаги монозалар молекуласидан тузилган.
Монозалар тузилиши қатор реакциялар ёрдамида аниқланган, глюкоза водород йодид HI билан қайтарилганда 2-йодгексан ҳосил қилиши, енгил шароитларда глюкоза оксидланганда глюкон кислотага айланиши, ацилланганда ва алкилланганда 5 та гидроксид гуруҳи мавжуд бўлиши инобатга олинади. Фруктозада глюкзадаги альдегид гуруҳи ўрнида кетоза гуруҳи бўлади. Глюкоза билан фруктоза бир-бирига изомер моддалардир:
Оддий карбонсувларга тааллуқли моносахаридлар сувда яхши эрийдиган оптик фаол кристалл моддалар бўлиб, аксарияти ширин. Қайтаручилик хоссасига эга. Кўп атомли альдегид ва кетоноспиртлар (кўпинча ички циклик ярмацетал шаклда) ҳисобланади. Буларга мансуб олигосахаридлар эса гликозид боғи билан боғланган 2-10 моносахариддан иборат. Дсахаридларга кирадиган сахароза, трегалоза, лактоза табиатда кенг тарқалган. Олигосахридларнинг кўп сонли гликозидлари (физиологик фаол моддалар) тиббиётда қўлланади.
Полисахаридлар чизиксимон ёки тармоқланган юқори молекулали бирикмалар бўлиб, улар молекулалари гликозид боғи билан боғланган моносахаридлардан ташкил топган. Улар захира ҳолдаги карбонсувлар – крахмал, инулин, гликоген, гемицеллюлозалардир. Бу моддалар маълум ўсиликлардагина кўп тўпланади. Масалан, лавлагида сахароза, қўзиқоринларда маннит, картошкда крахмал, пахтада целлюлоза кўп бўлади. Карбонсувлар органик кислоталар, кўп атомли феноллар, ошловчи моддалар, антоцианлар, аминокислоталар, ёғлар, оқсил ва бошқа(лар)га айланади. Карбонсувлар ҳайвонлар организми қуруқ массасининг 2 % ини ташкил этади. Шакарларнинг 1 г 4,1 ккал энергия бериб, асосан, ўсимликлардан олинади. Бундай энергия анаэроб, яъни гликолиз ва аэроб йўл билан ҳайвон организмида сарфланади. Аэроб йўл нафас олиш орқали амалга ошади. Гликолиз реакциясини қуйидагича ифодалаш мумкин:
С6Н,206 -> 2СН3СН(ОН)СООН + 25 ккал.
Нафас олишда тахм. 30 баравар кўп энергия ажралади. Гликолиз жараёнида ҳосил бўлган сут кислотанинг бир қисми оксидланади, қолган қисми эса энергия ажралиши ҳисобига гликогенга синтезланади.
Карбонсувлардан организм учун зарур бўлган глюкоза, фруктоза, аскорбин кислота, антибиотиклар, юрак гликозидлари ва бошқа(лар) олинади.
Карбонсувлар саноат ва халқ хўжалиги, фармацевтика ва тиббиёт, озиқ-овқат саноати ва бошқа(лар) соҳалар учун ҳам муҳим хомашё манбаидир. Бижгиш маҳсулотлари, ўнлаб хил кислоталар, дори-дармонлар, тўқимачилик саноатининг асосий хомашёлари – целлюлоза, қоғоз, толалар, пластмассалар ҳам К. дан фойдаланиб тайёрланади. Портловчи моддалар, кинотасмалар, пергамент, гуммиарабик ва бошқа(лар) ҳам шулар жумласига киради.
[addtoany]