Касаллик тарихи

Касаллик тарихи – даволаш-профилактика муассасаларида ҳар бир беморга ттиладиган асосий тиббий ҳужжат. Бемордаги касалликни аниқлаш ва даво учун зарур маълумотлар, беморни кузатиш даврида унинг аҳволида рўй берган ўзгаришлар, беморга тавсия этилган маслаҳатлар қайд этилади. Хотима (эпикриз)да касаллик ташхиси ва қилинган даво асослаб берилади. Бемор вафот этган тақдирда касаллик тарихига патолого-анатомик текшириш баённомаси илова қилинади. Зарур ҳолларда касаллик тарихи суд-тиббиёт терговини олиб бориш учун муҳим манба вазифасини ўтайди. Туғруқхоналарда касаллик тарихи туғилиш тарихи дейилади. Амбулатория ва соғлиқни сақлаш пунктларида амбулатория картаси тутилиб, у ёзувларининг анча қисқалиги билан касаллик тарихидан фарқ қилади.

[addtoany]