Катар

Катар [юн. Katarrheo – оқиб тушаман] – катарал яллиғланиш – шиллиқ пардаланинг қизариши, бурғиши ва шилимшиқ аралаш кўп суюқ модда (экссудат) чиқиши билан кечадиган яллиғланиш. Экссудат тиниқ (сероз), шилимшиқ, баъзан йиринг аралаш бўлади. Бу касалликка, кўпинча, инфекция (юқори нафас йўллари ва бронхлар катари) сабаб бўлади. Меъда катари – гастрит, одатда, овқатланиш маромининг бузилиши, ичкилик ва тамакига ружу қилиш, заҳарланиш ва бошқа(лар) натижасида рўй беради. Хасталикнинг ўткир ва сурункали хили фарқ қилинади. Ўткир катарда яллиғланиш оқибатида ажрлаётган суюқлик аста-секин камайиб, бемор бутунлай тузалиб кетади. Ўткир хасталикда вақтида даволанмаса, сурункали катарга айланада. Сурункали касаллик йиллаб давом этиб, вакт-вақги билан зўрайиб туради, бора-бора шиллиқ парда юпқа тортиб (атрофия) ёки, аксинча, қалинлшиб (гипертрофия), аъзо фаолияти бузилади. Масалан, меъданинг сурункали катари (сурункали гастрит)да меъда шираси ажралмай қолади; бронхлар шиллиқ пардаси сурункали катар оқибатида ўзгариб, нафас йўллари ва ўпканинг яллиғланиши каби касалликларнинг авж олишига имкон туғилади. Касалликнинг олдини олишда совқотишдан ўзни эҳтиёт қилиш, организмни чиниқтириш, зарарли одатлардан чекланиш муҳим. Даво қайси аъзо касалланганлигига қараб буюрилади.

[addtoany]