Катетер

Катетер [юн. Katheter – най] – най шаклидаги тиббий асбоб; ковак Томирлар, нафас ва сийдик йўллари, лимфа томирлари ва бошқа(лар)га юбориб, уларни катетерлаш учун қўлланилади. Иўғолиги ҳар хил металл, резина, синтетик катетер бор. Турли мақсадда ишлатилишига кўра, қон томир катетери (артериал, веноз, лимфа йўллари), сийдик ҳамда нафас йўли, шунингдек, бронх катетер лри фарқ қилинади. Катетерни ишлатишдан олдин, албатта, махсус усуллар билан зарарсизлантирлади (қ. Стерилизация). Бу асбобдан кўпгина даволаш ҳамда текшириш мақсадларида фойдаланилади. Сийдик йўлини катетерлаш махсус малака талаб этади.

Загрузка...