Каузалгия [юн. Kausus – ачишув, ловиллшув ва algos – оғриқ] – периферик нерв толалари жароҳатланганда (хусусан, ўткир нарса билан қисман кесилгандан сўнг) чидаб бўлмайдиган даражада азоб берувчи оғриқ. Оғриқ зўридан киши кечаю кундуз тиним билмайди, жароҳатланган аъзосини авайлаб, ўзини қўярга жой тополмай безовталанади. Ўқ теккан жароҳат (масалан, қуймич нерви ва унинг оёқдаги тармоқлари, ўрталик нерв билан тирсак нервининг қўлдаги тармоқлари) чандиқланиб битганда, неврома вужудга келганда кузатилади. Шикастланган қўл ёки оёқнинг томирдан озиқланиш фаолиятининг издан чиқиши билан кечади.
Давоси. Оғриқ қолдирувчи дорилар, ганглиоблокаторлар, шунингдек, физиотерапевтик муолажалар буюрилади; булар наф бермаса, жарроҳлик усули қўлланилади.