Коронар камчилик [лот. coro narius – тож] – коронар қон айланишининг анатомик функционал бузилиши (яна қ. Юракнинг ишемик касаллиги).
КОРСАКОВ ПСИХОЗ!!, Корсаков касаллиги, алкогол полиневретик психози – алкоголдан сурункали заҳарланиш (сурункали интоксикация) оқибатида келиб чиқадиган руҳий касаллик. Рус психиатри С. С. Корсаков томонидан 1887 й. да аниқланган. Бунда Корсаков синдромига хос хотира бузилишлари билан бир қаторда ақл-фаросатнинг заифлашиши, мулоҳазаларнинг сусайиши, танкиднинг йўқолиши кучайиб боради. Аммо шахсга хос бўлган сифатлар сақланиб қолади. Полиневрит белгилари эса парезлар, фалажлик, бир гуруҳ мушаклар атрофияси, сезги, пай рефлексларининг сусайиши ёки йўқолиши, нерв толалари бўйлаб оғриқ ва бошқа(лар) тарзида кечади.
К. п. алкоголни сурункали истеъмол қиладиган 50-60 ёшдаги кишиларда учрайди. Касалликдан фориғ бўлиш учун бемор спиртли ичимликдан бутунлай воз кечиши лозим. Асосан, витамин, никотин кислотаси ҳамда ноотроп препаратлар қўлланади.
[addtoany]