- /
- /
- /
Полиневрит
Полиневрит [юн. poly – кўп ва нерв] – қўл-оёқ нервларининг бир вақтда касалланиши. Полиневрит мустақил касаллик, шунингдек, баъзи юқумли касалликлар (дифтерия, дизентерия) асорати сифатида намоён бўлиши мумкин. Спиртли ичимликлар, маргимуш, симоб, қўргшинтн сурункасига заҳарланиш ва рўзғода ишлатиладиган кимёвий порошокларни нотўғри ишлатиш (токсик полиневрит), моддалар алмашинувининг бузилиши (қандли диабет), организмда витаминлар етишмаслиги ҳам полиневритга сабаб бўлади. Полиневрит меъда ва ичак касалликлари билан оғриган кишиларда нерв тўқималарининг озиқланиши ва витаминлар сингиши учун зарур бўлган моддалар сўрилишининг бузилиши натижасида бошланиб кетиши мумкин.
Касаллик беморнинг қўл ва оёқ панжалрида чумоли юрган каби жимирлаш сезишидан бошланади, кейинчалик иссиқда Қўл-оёқ музлаб оғрийди, увушади. Касаллик зўрая боргани сари беморнинг оёғи дармонсизланиб, юриши қийинлашади ва қўлида ҳеч нарса тута олмай қолади. Оёқ, қўл мушаклари нимжонлашиб, оза бошлайди, сезиши бузилади.
Даво, асосан, касаллик сабабига қарши қаратилади. Полиневритнинг ўткир даврида ўринда ётиб даволаниш керак. Дори-дармонлардан ташқари, физиотерапевтик муолажалар, даво физкультураси буюрилади, сурункали хилида эса курортларда даволаниш тавсия этилади.
Юқумли ва моддалар алмашинувининг бузилиши билан кечадиган касалликларни ўз вақтида даволаб, П. нинг олдини олиш мумкин.