Кўриш нерви

Кўриш нерви [Nervus opticus] – бош мия нервларининг 2-жуфти. Кўз тўр пардасининг ёруғлик сезувчи ҳужайралари қабул қилган таъсиротлар кўриш нерви орқали бош мияга ўтади. Кўриш нерви тўр парданинг ганглиоз ҳужайралари толларидан бошланиб, кўз косасидаги махсус тшикдан калла бўшлигига киради. Кўз ичидаги қисми – кўриш нерви сўргичи ёки диски – кўз соққаси орқа тубининг сал ичкарисида жойлашган. Пнасимон суякнинг турк эгари устида бир кўзнинг К. н. иккинчи кўзнинг К. н. билан қисман кесилади (кўриш чорраҳасини ҳосил қилади) ва шундан кейин кўриш йўлларига айланиб, бош миянинг пўстлоқ остидаги кўриш дўмбоғига боради, бу ердан таъсиротлар махсус толаладан бош мия пўстлоғи энса қисмининг ички сатҳидаги кўриш марказига боради. Шунда кўз кўради.

[addtoany]