Кўзойнак

Кўзойнак – кўзнинг кўриш қобилиятидаги нуқсонларни тузатиш, уни механик шикастлнишдан, ёруғлик, чанг ва бошқа(лар)дан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган оддий оптик асбоб. Биринчи кўзойнак 13-а. да нидерландларда ишлатилган. Кўзойнак линза (ойнак) ва гардишдан иборат. Бош фокусининг ҳолатига қараб ойнак ёки линза йиғувчи (қавариқ) ва сочувчи (ботиқ) хилларга бўлинади. Кўзойнакда ишлатиладиган линзалар сферик сиртининг ботиқлик ёки қавариқлик даражаси (эгрилик радиуси) турлича бўлади; сирнинг эгрилик радиуси катта бўлса, линзанинг нур синдириш кучи – оптик кучи катта бўлади. Оптик кучи кичик йиғувчи ойнак узоқдан кўришда, оптик кучи катта сочувчи ойнак эса яқиндан кўришда қўлланади. Оптик кучи катта бўлган кўзни тузатиш учун манфий оптик линза (ботиқ), оптик кучи кичик бўлган кўзни тузатиш учун мусбат оптик линза (қавариқ) тавсия қилинади. Бундан ташқари, кўзойнак линзалрининг сферик ва цилиндрик хиллари ҳам бор. Сферик кўзойнакда нур синдириш кучи барча йўналишларда бир хил, цилиндрик кўзойнакда эса турли йўналишларда турлича (цилиндрик линзалар ҳам қавариқ ва ботиқ) бўлади; астигматизмга чалинган кўзнинг оптик нуқсонини йўқотишда цилиндрик, сферик-цилиндрик кўзойнак қўлланади. Линзанинг нур синдириш кучи (оптик кучи) диоптрияларда ўлчанади. Кўриш қуввати кескин пасайганда телескопик кўзойнак (буюмнинг кўзнинг тўр пардасида ҳосил бўладиган тасвирини яхшилаш учун 2-3 жуфт линзадан иборат кўзойнак) дан фойдаланилади. Кўз ғилай бўлганда прзматик К. тақиш тавсия этилади. Ҳимоя К. хар хил мақсадда, масалан, кўзни ўта равшан ёруғлидан (пайвандлашда), уни механик шикастлнишдан, қуёш нури ва бошқа(лар) таъсиридан, чанг, газ ва ҳ. к. дан ҳимоя қилишда, шунингдек, сувда сузишда тақилади.

Кўзойнак гардиши ойнакларнинг кўзга нисбатан тўғри жойлашувига ёрдам беради. Гардиш таланганда қаншар баландлиги, ойнаклар билан қрачиқларнинг марказлари ўртасидаги масофа ҳисобга олинади. Кўз оптик нуқсонсиз (сот), яъни қорачиғининг олди ва орқа фокуслари орасидаги масофа тенг (23 мм га яқин) бўлса, равшан кўради. Буюмдан келувчи нурлар фкуси кўзнинг тўр пардасига тушса, кўз буюмни аниқ кўради. Нурнинг фокуси тўр парда олдига (яқиндан кўриш) ёки унинг орқасига (узоқдан кўриш) тушиши мумкин. Ҳар иккала ҳолда буюм тасвири тўр пардада аниқ ҳосил бўлмайди, кўз ўткирлиги камайган ҳисобланади. Бу нуқсон К. билан тузатилади (коррекцияланади). Кўзойнак билан кўзни коррекциялаш учун врач-окулист махсус асбоб ёрдамида линзалар танлайди. Бунда врач кўзнинг ўзига хос оптик нуқсонларини, кишининг ёшини, касбини ва бошқа(лар) шахсий хусусиятларини ҳисобга олади. Шифокор маслаҳатисиз бошқаларнинг К. идан фойдаланиш мумкин эмас.

Загрузка...