Крипторхизм

Крипторхизм [крипто… ва юн. orhis – мояк, тухум] – ёрғокда битта (монорхизм) ёки иккала моякнинг бўлмаслиги; эмбрионал ривожланиш аномалияси. Ҳомила хромосомалри патологияси, она ва ҳомиладаги гормонал етишмовчилик, чов канали нуқсонлари ва бошқа(лар) омиллар моякнинг қорин пардаси орқасидаги бўшлиқцан ёрғоққа тушмай қолишига сабаб бўлади. Нормал ҳолатда мояклар ҳомиланинг 8-9 ойлигида қорин бўшлиғидан ёрғоққа тушади, аномалияда эса мояк ёрғокдаги нормал ўрнига тушмай қолади. Баъзан мояк қорин бўшлиғида ёки чов каналида тўхтаб қолади ёки нотўғри тушади, бунда чов каналидан чиқиб, йўналишини ўзгартиради ва чов, сон соҳасида ёки олдида, ё оралиқда тери остида жойлашади. Гоҳида моякларнинг ёрғоққа тушиши чўзилиб кетиб, бола 10-13 ёшга кирганида тугайди. Болада икки ёқлама крипторхизм бўлса ёки туғма иккала мояги бўлмаса, кейинчалик бепушт бўлиб қолади (қ. Бепуштлик). Крипторхизм бир ёки икки томонлама, шунингдек, алоҳида касаллик ёки бир қатор эндокрин касалликлар белгиси бўлиши мумкин.

[addtoany]