Лабиринтит

Лабиринтит – ички қулоқ – лабирингттнг яллиғланиши. Касаллик қўзғатувчи микроорганизм ёки токсин ички қулоққа қайси йўл билан ўтганлигига қараб тимпаноген (ўрта қулокдан), менингоген (мия қобиғидан) ва гематоген лабиринтитга ажратилади. Касаллик ўткир ва сурункали, сроз ва йирингли, некрозли турларга бўлинади; яллиғланиш жараёни чекланган ёки тарқоқ бўлиши ҳам мумкин. Лабиринтитда бош айланиши, оғриши, қусиш, қулоқ шанғиллаши, мувозанат бузилиши, нистагм ва бошқа(лар) кузатилади. Даво касалликнинг кечиши ва хилига қараб буюрилади.

Загрузка...