Лаборатория ҳайвонлари

Лаборатория ҳайвонлари – биология, тиббиёт, ветеринария ва қишлоқ хўжалиги да илмий мақсадларда фойдаланиладиган ҳайвонлар. Лаборатория ҳайвонлари экспериментдан кўзда тутилган мақсадларга мувофиқ танлаб олинади. Бунда тадқиқотнинг ишончли бўлишини таъминлаш билан бирга олинадиган ҳайвоннинг биологик хусусиятлари, уни кўпайтириш ва боқиш имкониятлари ҳамда этик аспектлар ҳам ҳисобга олинади. Лаборатория ҳайвонлари сифатида содда бир ҳужайралилардан тортиб сут эмизувчиларгача бўлган барча ҳайвонлардан фойдаланиш мумкин. Бақалар, сичконлар (барча Л. ҳ. нинг 70 %), каламушлар, денгиз чўчқчапари, итлар, мушуклар, қуёнлар, маймунлар; умуртқасизлардан – кўпчилик ҳашаротлар (масалан, дрозофилалар), чувалчанглар, каналар анъанавий Л. ҳ. ҳисобланади. Баъзан қушлар, тошбакалар, балиқлар ва бошқа(лар) ҳайвонлар билан ҳам эксперимент ўтказилади. Тажрибаларда Л.

ҳ. нинг махсус етиштириб чиқарилган инбред ва соф линияларидан ва микробсиз ҳайвонлар (гнотобиотлар)дан кенг фойдаланилади. Лаборатория ҳайвонлари виварийларда боқилади.

[addtoany]