Лактоза [лакт…], сут қанди, С|2Н22Оп – дисахаридлар гуруҳига мансуб карбонсув, Д-глюкоза ва Д-галактозалар қолдиқларидан ҳосил бўлган. Оптик фаол; мол. м. 342,3. Она сутида – 5-8 %, сигир сутида – 4-5 % лактоза бор. Лактоза – оқ кристалл модда, таъми ширин, сувда яхши эрийди. Кислоталар билан гидролизлаганда ва лактаза таъсирида глюкоза ва галатозага парчаланади. Қайтарилиш хусусиятига эга, бижғиб сут кислотасини ҳосил қилади, шу боис сут маҳсулотлари тайёрлашда лактоза қўл келади. Сут ёғи ва оксиди ажратилгач, зардобидан лактоза олинади. Озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва бактериологияда (озиқ муҳитлар тайёрлашда) ишлатилади.
[addtoany]