Лигатура [ligatura; лот. ligo, ligatum – боғламоқ] – тиббиётда қон Томирлар ва бошқа(лар) ковак аъзолар атрофига боғланадиган ёки тўқималарнинг битиши учун операциядан кейин жароҳатда қолдириладиган ип. Одатда, лигатура сифатида ипак, кетгут, ип, зиғир толаси ва бошқа(лар) ишлатилади. Қон томири ҳамда тўқиманинг таркибига кўра, сўриладиган ёки сўрилмайдган лигатура фарқ қилинади.
[addtoany]