Лимбик система [лот. limbus – ҳошия], висцерал мия – бош миянинг анатомик ва функционал жиҳатдан бир-бирига яқин бўлимлари мажмуи. Лимбик система мия пўстлоғи билан ҳам, пўстлоқ ости тузилмалари билан ҳам боғланган бўлиб, ҳид билишда ва ички аъзолар фаолиятини тартибга солишда иштирок этади. Лекин лимбик системанинг асосий фаолияти организмнинг хатти-ҳаракалари ва руҳий фаоллигини юзага чиқарадиган ўз-ўзидан бошқарилиш жараёнларига боғлиқ. Лимбик системанинг турли қисмларига турли усуллар билан таъсир этиш ёки уларни зарарлаш йўли билан қўрқит, ғазабланиш ва ш. к. ҳолатларни пайдо қилиш ёки бартараф этиш мумкин (яна қ. Бош мия).
[addtoany]