Лимфангит

Лимфангит, лимфангоит (лимфа ва юн. angeion – томир] – лимфа томирларининг яллиғланиши. Стрептококк, стафилококк, ичак таёқчаси ва бошқа(лар) кўзғатади. Кўпинча, тери ва шиллиқ пардапарнинг чақаланган жойидан кирган инфекция лимфа оқими орқали тушиб, уни яллиғлантиради. Одатда, лимфаденит билан бирга кечади. Ўткир ва сурункали лимфангит бор. Яллиғланган лимфа томири бўйлаб оғриқ, шиш, кизариш, берчланиш кузатилади, шунингдек, эт увишади, ҳарорат кўтарилади, беморнинг аҳволи кескин ўзгаради. Касалликни даволаш, асосан, уни келтириб чиқарган сабабини бартараф этишдан иборат. Яллиғланган соҳани иложи борича кимирлатмай, тинч қўйиш тавсия этилади, дори-дармонлар, балчиқ билан даволаш, рентгенотерапия буюрилади.

[addtoany]