Стрептококк [юн. streptos – занжир ва кокклар] — ҳаракатсиз бактериялар туркуми (диаметри 0,6-1 мкм). Ҳаво чанги, одам териси ва бошқа(лар)да учрайди. Бўлиниб кўпаяди, натижада ҳар хил узунликдаги шарсимон ҳужайралар занжири ҳосил бўлади. Стрептококк спора ҳосил қилмайди; граммусбат; шакар ва спиртни бижғитди. Айрим турлари амалий аҳамиятга эга; сут кислота стрептококки лактозани бижгитиб сут кислота ҳосил қилади. Бу жараёндан сут маҳсулотлари (простокваша ва бошқа(лар)) олишда фойдаланилади. Полисахаридларни декстранга айлантирувчи айрим турлари қон ўрнини босувчи суюқлик тайёрлашда қўлланади. Касаллик туширувчи турлари ангина, сарамас, йирингли касалликлар пайдо қилади; қонни зарарлайди. Баъзи стрептококклар эритроцитларни емириш (гемолиз) хусусиятига эга.
[addtoany]