Манту синамаси

Манту синамаси – тери орасига тубекулин юбориб синаб кўришдан иборат аллергик-диагностик усул. Одамда сил касаллиги бор-йўклигини аниқлаш, БЦЖ вакцинаси билан эмланиши керак бўлган кишиларни топиш ва уларни эмлаш самарадорлигини билиш, суднинг кечишини баҳолаш мақсадида ўтказилади. Туберкулин сил микобактерияларидан ажратиб олинадиган оқсил табиатли модда. Усулни француз олими Ш. Манту 1908 й. таклиф этган.

Манту синамасида 2 хил туберкулин ишлатилади: Кох туберкулини (КТ) ва тозаланган туберкулин (инг. PPD – purified protein derivative). Иккала туберкулин халқаро талабларга жавоб беради. 1952 й. дан бошлаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан халқаро стандарт сифатида PPD қабул қилинди. Туберкулин фаоллиги туберкулин бирлигида (ТВ) белгиланади. Бир ТВ КТ учун 0,01 мг, PPD учун 0,0002 мг га тўғри келади.

Манту синамасида КТ ёки PPD 2 ТВ 0,1 мл миқдорда билак териси орасига юборилади. Натижани 48 ва 72 соатдан сўнг кўрилади. Укол қилинган жойда терининг қизариши ва шиш кузатилади, унинг катта-кичиклигига қараб мусбат ёки манфий реакция аниқланади.

Загрузка...