Туберкулин

Туберкулин – сил диагностикасида қўлланиладиган препаратлар. Одам ва ҳайвон организмида аллергик реакция ҳосил қилиб сил инфекцияси бор-йўклигини аниқлаш учун қўлланади. Биринчи марта немис олими Р. Кох олган. Суюқ туберкулин ёки Кох альттуберкулини сил бактерияси ўстирилган суюкликни буғлатиб олинади; қуруқ тозаланган туберкулин (ППД) бактерия фильтратига омилларни чўкмага туширувчи кимёвий моддалар кўшиш ва уни кейин тозалаш йўли билан; суюқ тозаланган Т. (ППД-л) қуруқ тозаланган Т. ни бир хилда эритиб ҳосил қилинади. Аҳолини силга қарши ялпи текширувдан ўтказишда Т. (қ. Манту синамаси) дан фойдаланилади.

Загрузка...