Метионин

Метионин [Methioninum] – 2-амино-4-мтилтиобутан кислота. Ўзига хос қўланса ҳидли, оқ кристалл модда. Алмаштириб бўлмайдиган аминокислота. Мол. м. 149,21. Синтез йўли билан олинган. Биологик фаол модда, ҳайвон ва ўсимликлар оксилида ҳам бор. Сувда жуда оз эрийди. Организмда адреналин, креатин каби моддалар синтезида иштирок этади, гормонлар, ферментлар, витаминлар таъсирини кучайтиради. Метионин етишмаганда моддалар алмашинуви бузилиб, жигарни ёғ босади. Жигар циррозидя жигар тўқималари маргимуш препаратлари, хлороформ, бензол ва бошқа(лар) заҳарли моддалардан зарарланганда берилади. Вирусли гепатитт метионин тавсия этилмайди. Дизентерия билан оғриган кишиларга, организмда оқсил етишмаганда ҳам баъзан тавсия этилади.

Қариларга атеросклерознинг олдини олиш ва даволаш учун буюрилади. Таблеткапри 0,25 ва 0,5 г дан чиқарилади.

Загрузка...