Офтальмоскопия

Офтальмоскопия [офтальмо… ва юн. skopeo – кўраман, текшираман] – кўзнинг ички пардаларини (тубини) текшириш усули. Ўртаси тешик махсус кўзгу – офтальмоскоп (ёруғлик нурини кўз ичига йўналтиради), ёруғлик манбаи ва лупа (катталаштириб берувчи шиша) дан фойдаланиб қоронғи хонада офтальмоскопия қилинади. Офтальмоскопларнинг такомиллаштирилган ва мураккаброқ моделлари ҳам бор.

Загрузка...