Облитерация [лот. obliteratio – текисланмоқ, битиб қолмоқ] – 1) тиббиётда – ичи ковак ёки найсимон аъзолар (масалан, ички аъзо бўшлиғи, чиқарув канали йўли, қон ёки лимфа томирлари) тешигининг битиб, беркиниб қолиши. Бу, кўпинча, яллиғланиш ёки ўсмалар туфайли рўй беради, бунда организм фаолиятига путур етади. Тухум йўлларининг тўлиқ облитерацияси беморни бепуштликка олиб келади (яна қ. Битов). Шу билан бирга, айрим касалликлар, масалан, плевритда, плевра бўшлиғида облитерация вужудга келиши беморнинг соғаяётганлигидан далолат беради; қорин пардаси қин ўсиқчасининг облитерацияси ривожланиш меъёрида бораётганлигини кўрсатади; 2) ботаникада – ўсимлик тўқималари ва ҳужайраларининг пучайиши. Баъзан ҳужайра ичидаги ва ҳужайралараро бўшлиқларнинг битиб қолишига олиб келади.
[addtoany]