Офтоб уриши – қуёш нурлари тик тушиб турганда бошнинг (айниқса, яланг бошнинг) ўта қизиб кетишидан келиб чиқадиган касаллик ҳолати.
Офтоб урганда мияда қон айланиши бузилади; мия пардалари ва моддасининг томирлари кенгайиб, қонга тўлиб кетади, мия шишади. Офтоб уриши оғир бўлганда майда қон томирлари ёрилиб, миянинг турли бўлимларига ва пардаларга қон қўйилади, натижада марказий нерв тизими турли бўлимларининг фаолияти бузилади. Офтоб уриши енгил бўлганда бош айланади, оғрийди, дармон қурийди, кўз тинади. Оғир офтоб уришида бемор талвасага тушиб қусади, ҳушдан кетади, териси қизаради, пульси ва нафас олиши тезлашади, ҳарорати кўтарилади. Бундай ҳолларда уни дарҳол касалхонага ётқизиши керак.
Олдини олиш офтобда ишлаганда ёки юрганда, албатта, бош кийими кийиб олиш лозим.
[addtoany]