Оғиз оқариши – оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси касаллиги. Оғиз, қин, ичак шиллиқ пардасида яшайдиган ачитқи замбуруғлари оғиз оқаришига сабаб бўлади. Эмадиган болаларда кўпроқ учрайди. Ўсмирлар ва катта кишилар узоқ касалланиб озиб кетганда, уларда ҳам кузатилади. Оғиз шиллиқ пардасида сутдай оқ пардачлар пайдо бўлади; булар бир-бирига туташган, оғиз оқариб қолади. Парда кўчирилса, ўрни қизаради ёки қонайди. Оғиз оқаришига гумон туғилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур, чунки у тарқалиб, ҳалқум, қизилўнгач ва нафас йўлларига ўтиши мумкин.
Бемор шифокор назорати остида даволанади. Витаминотерапия ва витаминли (С витамин) овқатлар яхши наф беради.
[addtoany]