Оғиз сути

Оғиз сути – ҳомиладорликнинг сўнгги ҳаталарида ва туққандан кейинги дастлабки 2-3 кунда сут безларида ишланиб чиқадиган сут. Оғиз сути оддий (етилган) сутдай юксак даражада тўйимлилик ва енгил ҳазм бўлиши, ёғ, оқсил, тузлари кўплиги ва канди камлиги билан фарқ қилади. Оғиз сути даги ёғ ва тузлар таркиби янги туғилган бола организмидаги ёғ ва тузлар таркибига ўхшайди. Оғиз сути витаминларга бой, унда антителолар ҳам кўп. Бола янги ҳаёт шароитига мослашган сари оғиз сутининг таркиби оддий сутникига ўхшаб боради.

[addtoany]