Оксигемоглобин [окси… ва гемоглобин], НЬ02 – молекуляр гемоглобиннинг кислород билан бирикмаси; ўпкадан тўқималарга кислород етказиб беради. Тўқималарда осон парчаланади. Артериал қоннинг оч қизил ранги оксигемоглобинга боғлик. Бунда гемоглобин таркибига кирадиган темирнинг валентлиги ўзгармайди. Иссиқ қонли ҳайвонлар ва Одамда кислороднинг кўпроқ қисми тўқималарга оксигемоглобин таркибида боради.