Онанизм

Онанизм, мастурбация – (Библиядаги персонаж Онан номидан) шаҳвоний ҳисни қондириш мақсадида жинсий алоқасиз эроген соҳалар ва жинсий аъзоларни сунъий таъсирлаб ёки руҳан тасаввурлаш йўли билан шаҳвоний ҳисни кўзғатиб оргазм – шаҳвоний лаззат олиш. Онанизм, асосан, балоғатга етиш даврида кўпроқ кузатилади ва ҳақиқий жинсий ҳаёт бошланиши билан барҳам топиши мумкин. Ҳаддан ташқари тор ички кийим кийилганда ҳам жинсий аъзолар таъсирланади, порнографик фильмлар, суратлар, эротик рақслар, ўйинлар, фильмлар, ҳикоялар, туш кўришлар ва шу мазмундаги китобларни ўқиш, жинсий алоқалар мавзусида сўзлашиш О. га баҳона бўлиши мумкин. Онанизм одат тусига кириб қолганда салбий оқибатларга олиб боради. Юқорида келтирилган сабаблар бартараф этилса, бу одат аста-секин барҳам топади. Бундан ташқари, ўсмирларда О. нинг ривожланишига ёрдам берадиган касалликлар (экзема, гижжалар, айниқса, острицалар ва қабзиятни) йўқотиш ҳам ижобий натижа беради. Онанизм олигофрения, психопатия, шизофрения ва руҳий касалликларда ҳам учраши мумкин.

Онанизмнинг олдини олиш учун ўспиринлар ҳар куни тоза ҳавода сайр қилишлари, бадан тарбия ва фойдали меҳнат билан шуғулланишлари лозим.

[addtoany]