Онгсизлик

Онгсизлик (психологияда) – онг иштирокисиз содир бўладиган руҳий жараён ва ҳолатлар. Онгсизлик, кўпинча, бадан ҳаракатида, хотира, хаёлда намоён бўлади. Реал мавжуд, лекин сезилмайдиган кўзғатгичлар вужудга келтирадиган жавоб таъсиротларида, асли онгли пайдо бўлиб, такрорланиши натижасида автоматлашиб кетган ҳаракатларда ва бошқа(лар) ҳолатларда рўй беради. Масалан, одам ўз ўй-хаёлларига чўмган ҳолда уйига қайтади ва ҳар ҳолда йўлдан адашмасдан келади. Агар у бирор хавфни сезиб қолса, бу хавфнинг сабаби ва кандайлигини ҳали англамасдан туриб ҳам, ҳимоя ҳаракатини қилади. Бемор психикасида вужудга келадиган алаҳлаш, галлюцинация каби патологик ҳодисалар, ухлаш, гипноз вақтида, лунатизм ва ш. к. чоғида юз берадиган психик фаолият ҳам онгсизлик ҳолатига киради. 3. Фрейд онгсизликни соф иррациналистик тарзда талқин этади. Унинг фикрича, онг билан О. ўртасида муросасиз карама-каршлик бор. Инсоннинг бутун хатти-ҳаракати ана шу карама-қаршилик билан белгиланади. Онгсизликни одам англашга ва пайқашга журъат этолмайди, у инсондаги азалий майллар масканидир.

[addtoany]