Оптик шиша

Оптик шиша – ўта шаффоф, кимёвий турғун бир жинсли шиша. Аниқ берилган оптик хоссалари – нур синдириш кўрсаткичи (1,47-2,04) ва дисперсия коэффициенти (70-78) сақланган ҳолда тайёрланади. Шу кўрсаткичларига кўра, оптик шиша кронларга (кичик синдириш кўрсаткичли ва катта дисперсияли) ёки флинтларга (катта синдириш кўрсаткичли ва кичик дисперсияли) бўлинади. Оптик шиша оптик асбоб ва буюмлар (кўзойнак, объектив, микроскоп, бинокль ва бошқа(лар)) тайёрлашда ишлатилади.

Загрузка...