Оқма – аъзо ва тўқималардаги патологик жараёнлар оқибатида пайдо бўлиб, узоқ вақт битмайдиган тешик яралар, йўллар; тананинг ичкарисидаги туқималардан ёки ички аъзодан терига (ташқи оқма) ёки тўқималардан ичак, қин сингари ковак аъзога (ички оқма), ё бўлмаса бир аъзодан бошқа аъзога, масалан, кизилўнгакдан бронхга, ковукдан ичакка (аъзолараро оқма) очилган бўлади. Бу касаллик туғма бўлиши хам мумкин (масалан, киндик яраси). Кўпинча, йиринг бойлаш ва унинг ёриб чиқиши билан давом этадиган яллиғланиш жараёнлари, масалан, остеомиелит, шу жумладан, сил остеомиелити хам О. деб аталади. Узоқ давом этадиган яллиғланишлар яранинг битишига тўсқинлик қилади; О. нинг биттаси битиб тузалса, иккинчиси очилади.
Бемор, асосан, операция қилинади. Бирор сабабга кўра операция қилиш мумкин бўлмаса, уйда парвариш қилинади, бунда ярага қўйиладиган боғловни алмаштириб туриш, шифокор буюрганларини бажариш лозим.
[addtoany]