Органогенез [юн. organon – аъзо ва …гнез] – кўп ҳужайралиларда эмбриогенезнинг охирги босқичи, аъзоларнинг ҳосил бўлиши, шаклланиши ва ихтисослашуви жараёни. Органогенез гаструляцияда эктодерма, эктодерма, мезодема каби ҳомила каватлари ҳосил бўлишидан бошланади. Эктодермадан нерв тизими, сезги аъзолари, терининг устки қисми ва унинг қоидалари, олдинги ва орқа ичак эпителийси; энтдермадан ўрта ичак эпителийси, ҳазм безлари, нафас аъзолари; мезодермадан таянч ҳаракат тизими, скелет ва мушаклар, юрак, қон ва лимфа томирлари, жинсий ва сийдик органлари ҳосил бўлади.
[addtoany]